Ўзбекистондаги қамоқхоналар ўзини ўзи боқишга ўтади
Президент Мирзиёев 11 августда имзолаган қарорда ички ишлар идораларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ўташ соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари белгилаб берилди. Жазони ўташ муассасаларини босқичма-босқич бюджет таъминотидан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш – қарорда белгилаб қўйилган чоралардандир.