Диний идора вакили: “Ҳижобга рухсат берилмаган!”
Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосарининг Миллий матбуот марказида ўтказилган йиғилишда аёллар рўмоли ҳақидаги саволларга жавоби ижтимоий тармоқларда баҳсу-мунозараларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мулозимнинг “рўмол – диний либос эмас” деган гапини хушхабар сифатида қабул қилиб, ўз хурсандчилигини изҳор этмоқдалар. Аммо, Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили, бу йиғилишда ҳижоб ҳақида эмас, ўзбек аёллари ўраб юрадиган оддий рўмол ҳақида гап борганини айтмоқда.