Тожикистон манфаатига жосусликда айбланган ўзбекистонлик аёл 10,5 йилга қамалди
Ўзбекистон Ҳарбий суди Сирдарëнинг Ширин шаҳарчасида истиқомат қилган 36 яшар ўзбекистон ватандоши Алëна Кимни Тожикистон манфаатига жосусликда айбдор деб топилиб, 10 йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилди. Адвокат Надежда Пакнинг айтишича¸ Алëна Ким Ўзбекистон жиноят кодексининг 157-моддаси давлатга хоинлик қилишда айбдор деб топилган ва ҳукм жорий йилнинг 22 июлидан кучга кирган.