"Касалхонамиз ёймачи савдогарлар сабабли бозорга ўхшаб қолган…"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Касалхонамиз ёймачи савдогарлар сабабли худди бозорга айланиб улгурган…"
"Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси аҳволи жудаям ачинарли. Сабаби бош врач мансабини 2 йилдан бери суистимол қилиб келмоқда.
Тиббиёт бирлашмаси маъмурий биноси хусусий бинодан жой олган бўлиб, гўёки бирлашмада қурилиш кетаяпти, жойимиз йўқ, деган баҳоналар билан ойига 2 миллион сўм миқдорида ижара пули тўлаб келмоқда. Тўлов бюджет маблағи ҳисобига. Ахир касалхонада бўш турган бинолар кўпку.
Қолаверса ходимларнинг иш ставкаларини 0.25дан қилиб, бўлимларда қўшимча малакага эга бўлмаган ҳамширалар олинмоқда. Устига-устакишдан олиб ташлаш ҳолатлари авж олиб кетди. Вилоят тафтиш бошқармаси ушбу масалалар юзасидан текширув ўтказаяптию лекин бошлиқ билан гаплашиб, ҳамма иш яна тинчиди. Касалхонада беморлар ортидан келганларга умуман шароит йўқ. Реанимация бўлимига келган беморларнинг яқинлари касалхона ҳовлисига жой солиб кутади. Вақтида дори-дармон керак бўлса, врач деразадан дорилар ёзилган рўйхатни беради. Касалхонамиз худди бозорга ўхшаб қолган. Маъмурий бинони иккинчи қаватда бошврач фуқароларни қабул қилсалар, биринчи қават хусусий минимаркет фаолият юритмоқда. Ҳудуддаги ёймалар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Болалар бўлими олди ёймачи савдогарлар билан тўлиб тошмоқда. Раҳбаримиз ҳар куни Облздрав ёки туман ҳокимлигида мажлисда бўладилар.
Аҳволни ким яхшилайди? Касалхонага ким жон куйдиради? Касалхонага битта сервис хизмати яъни сифатли ксеракопия хизмати керак. Хусусий дорихона ва минимаркетлар эмас. Ҳозирга келиб жар ёқасига келиб қолган касалхона ҳовлисида 03 тиббий машиналарига гараж ҳам йўқ. Барча жойлар касалхона балансидан чиқарилиб, хусусийлаштириб олинмоқда. Туман марказий поликлиникаси ҳам шу аҳволда афтода. У ерда ҳаттто заргарлик дўкони бор. Мудир эса доим бош врач билан мажлисма-мажлис юради. Соҳа раҳбарлари қаёққа қарашмоқда? Туман ва вилоят ҳокимларичи?"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!