Ташқи ишлар вазири Тошкентда МДҲ ижроия қўмитаси раиси билан учрашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, 26 август куни бўлиб ўтган учрашувда томонлар "МДҲ кун тартибининг долзарб масалалари, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг Давлат раҳбарлари кенгаши (Сочи шаҳри), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (Тошкент шаҳри) ва Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларига тайёргарликнинг бориши"ни муҳокама қилган.
Ташқи ишлар вазирилиги баёнотига кўра, МДҲ мулозими Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни" номли конференция ҳамда "Шарқ тароналари" мусиқа фестивалида иштирок этиш учун Ўзбекистонга борган.