Озарбойжонда қурол-яроғ сақланган омбор портлади, 6 киши жароҳатланди
Мамлакат мудофаа вазирлиги берган хабарга кўра, омборда ёнғин чиққан ва сўнгра қуроллар бир-бир портлай бошлаган.
Маҳаллий нашрлар берган хабарга кўра, портлашдан сўнг омбор яқинидаги уйларга снаряд қолдиқлари тушган.
Омбор яқинидаги аҳоли эвакуация қилинаётгани, Бакудан Россия чегарасига қадар чўзилган магистрал йўл ёпиб қўйилгани хабар қилинди.
Аҳолига ҳодисадан талофат етгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.