АҚШ махсус вакили Украина НАТОга аъзоликка ҳозир эмас, деб баёнот берди
АҚШ махсус вакили Украинанинг "Прямий" телеканалига инвервью берди.
Волкер ғарб давлатлари хавфсизлигига масъул бу ташкилотга аъзолик учун тайёргарлик маълум вақт олиши, аммо Украинани аъзолик талабларига жавоб бера оладиган мамлакат, деб билишини таъкидлади.
Шунингдек, у Киевнинг 1994 йилда ядровий қуролдан воз кечиш ҳақида қилган қарорини "тўғри қарор", деб баҳолашини айтди.