Девальвация нима? Ўзбекистонда девальвация бўлса, кимга фойда¸ кимга зарар етади?
Озодликнинг Ўзбекистон банк-молия тизимидаги манбаларига кўра¸ шу кунларда Марказий банкнинг қаттиқ валюталарга нисбатан сўм расмий курсини кескин пасайтириши – девальвация қилиши кутилмоқда. Марказий банк бундай жиддий қарорга келган тақдирда¸ оддий одамларнинг кундалик ҳаëтида нима ўзгаради? Девальвация бозордаги нарх-навога қандай таъсир қилади? Бундай қадамдан ким ютадию ким ютқизади?