Мирзиёев бориб кўрган корхона давлатга тортиб олиниш таҳдиди остида ишламоқда
“Қашқадарё дори-дармон” акциядорлик жамияти акциядорларининг Озодликка маълум қилишича, уларнинг акцияларини суд орқали давлат фойдасига мусодара қилиш хавфи пайдо бўлган. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят бошқармасидан олинган мълумотга қараганда, “Қашқадарё дори-дармон” устидан бир фуқаро шикоят ёзган ва унинг аризаси кўриб чиқиш учун тилга олинган қўмитага юборилган.