Москвадаги банкда одамларни гаровга олган бизнесмен 12 йилга қамалди
Ўтган йил августида Москвадаги “Ситибанк” бўлимини эгаллаб олган бизнесмен Арам Петросян 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Москва шаҳар суди Петросянни террорчилик ва одамларни гаровга олишда айбдор деб топди.
Судланувчи айбига қисман иқрор бўлди, аммо ўзини террорчи деб ҳисобламаслигини айтди.
2016 йил 24 августда касодга учраган 55-яшар тадбиркор Арам Петросян кўкрагига коробкани боғлаб, Москва марказидаги “Ситибанк” идорасига кирган ва ўзини портлатиб юбориш таҳдиди билан 4 кишини гаровга олганди.
Кейинчалик гаровдагиларни қўйиб юбориб, полицияга таслим бўлганди.
Петросян судда ҳеч кимни ўлдириш нияти бўлмаганини айтди. Аввалроқ у Россия президентига видео мурожаат билан чиқиб, касодга учраган бизнесменлар муаммоси юзасидан янги институт яратишга чақирган эди.