Ўзбекистон жанубида оммавий пахта терими бошланди
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида оммавий пахта теримига киришилди. Мамлакатнинг шимолий вилоятларида эса пахта кеч очилгани сабаб, оммавий терим 10 сентябрдан бошланиши айтилмоқда. Озодликнинг айрим туманлардан олган хабарига кўра, ҳокимлар пахта теримига бюджет ташкилотлари ишчиларини мажбуран жалб этишга киришган. Вилоятдаги олийгоҳлар талабалари ҳам ҳар эҳтимолга қарши тайёр бўлиб туриш ҳақида огоҳлантирилган.