Украина ҳокимият идоралари Саакашвилини кутиб олишга тайёрланмоқда
Украина полицияси Польша билан чегарадаги назорат пунктида Грузиянинг собиқ президенти ва Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилини кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. 49 яшар Саакашвили 10 сентябрь куни Украинага бекор қилинган ватандошлигини қайтариб олиш учун қайтишини айтган.