Мирзиёев Усмоновнинг учоғидан фойдаланишида манфаатлар тўқнашуви борми?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72- сессиясида қатнашиш учун Нью-Йорк шаҳрига россиялик бизнесмен Алишер Усмоновнинг учоғида учиб кетгани эҳтимолини аввалига Би-Би-Си Ўзбек хизмати илгари сурган эди. Ўзбекистон ҳукумати транспорт тизимидаги Озодлик манбаси мамлакат президенти Усмоновнинг самолётида учиб кетганини тасдиқлади. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда мунозарага сабаб бўлди. Озодлик билан суҳбатда бўлган экспертлар бу ерда “манфаатлар тўқнашуви” бўлиши эҳтимолига эътибор қаратди.