"Бизни огоҳлантирмай, ҳовлимизни бузиб ташламоқчилар"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Бизни огоҳлантирмай, ҳовлимизни бузиб ташламоқчилар"
"Тошкент вилоят, Қибрай туманида Чирчиқ дарёсига яқин "Голубое Озеро" номли жой бор. Кўл ёнида дала ҳовлимиз бор. Бу ерлар СВТга қарашли, яъни боғдорчиликка мўлжаланган жой. Лекин бу ерда ҳамма 100 дан зиёд хўжалик ҳовли қилган. Кўпчилик, бизга ўхшаб, бу ерда қишин-ёзин яшайди. Ўзимиз учун ҳамма шароитни яратиб олганмиз, лекин шу кунга қадар ҳеч ким, ҳеч нарса демасдан, Чирчиқ дарёсига кўприк тушириб, бу ерларни бузиб ташлармиш.
Аллақачон, хамма нарсани тахлаб қўйиб, ишларни ҳам бошлаб юборишди. Ҳеч ким огоҳлантирмади. Ими-жимида қилишибди бу ишларни. Ҳозир ҳамма югуриб ётибди. Порталга ҳам ёзишди, ҳеч қандай фойда бўлмаяпти. Агар бу ерни бузишадиган бўлса, борадиган жойимиз ҳам йўқ.
Президентимиз бу нарсани билганида, балки, бу ишлар бўлмасмиди. Додимизни кимга айтишимизни билмаяпмиз. Тинчгина яшаб келаётган эдик. Кеча Қибрай ҳокимига борсак, жойида йўқлигини айтишди. Ҳамма уйларни бузишар экан, лекин ҳеч ким огоҳлантирилмади".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!