Telia ширкати собиқ раҳбарига Ўзбекистонда пора берганлик айби қўйилди
Швецияда Telia ширкати собиқ раҳбари Ўзбекистонда 3G телеком тармоғига лицензия олиш учун пора берганликда айбланди. Куни кеча бу ширкат Ўзбекистон марҳум президентининг қизи Гулнора Каримовага тегишли ширкатга пор берганига оид даъволарни ҳал қилиш учун қарийб 1 миллиард АҚШ доллари жарима тўлаш ва пора ишига масъул шахсларни аниқлашда ҳамкорлик қилишга рози бўлган эди.