Ўзбекистонликлар 1 октябрдан чет эл валютасини нақд сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳукумат жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақд сотишга рухсат беришини маълум қилди. Ҳозир ўзбекистонликлар хорижий валютани банкдан конверсион карталарга тушириш йўли билан харид қилиши, бу пулдан ҳам фақат чет элда фойдланиши мумкин.