Адабиëт бўйича Нобель мукофоти Казуо Ишигурога берилди
Швеция қиролликакадемияси 5 октябрь куни Адабиëт бўйича 2017 йилги Нобель мукофотини британиялик ëзувчи Казуо Ишигурога бериш қарорини эълон қилди.
Асли япониялик Ишугоро инглиз тилида ижод қилади ва унинг “Куннинг қолгани” деб номланган учинчи романи¸ айниқса¸ инглиз тилли мухлислар орасида шуҳрат қозонган.
Швеция қироллик академияси баëнотида “Ишигуронинг қудратли ҳиссий кучга эга романларида дунë билан боғлиқлик ҳақидаги алдамчи хаëлларимиз остидаги жарлик очилади” дейилади.
Бундан аввал ëзувчи тўрт марта нуфузли Букер мукофотига номзод этиб кўрсатилган ва 1989 йили “Куннинг қолгани” романи учун унга соҳиб бўлган эди. Роман асосида яратилган бадиий фильм 1993 йили Оскар мукофотига номинант бўлган эди.
Болалигидан бери Британияда яшаëтган Ишигуро¸ 2008 йилдаLondon Times газетаси томонидан"1945 йилдан бери ижод қилаëтган 50 буюк Британия ëзувчиси” рўйхатининг 32-поғонасига қўйилган эди.
Адабиëт учун Нобель мукофоти соҳибига 1¸1 миллион долларлик пул мукофоти ҳам топширилади.