Андижонда 59 яшар ота ўз қизи ва неварасини бўғизлаб ўлдирди
5 октябрь куни эрталаб Андижон шаҳрининг Дехқонобод маҳалласида 59 яшар ота жаҳл устида қизи ва неварасини пичоқлаб ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди. Фожиа рўй берган хонадон қўшниларидан бирининг Озодликка айтишича, қотилликка оилада пул устида келиб чиққан жанжал сабаб бўлган.