А.Турғунов: Қилмаганим жиноят учун 10 йил ўтирдим!
Ўзбекистонда 2008 йилда товламачиликда айбланиб, 10 йилга қамалган мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси фаоли ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган "Мазлум" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари бўлган Аъзам Турғунов 7 октябр куни қамоқдан озод этилди.