"Ҳайдовчилик устозларини синфхоналар қуришга мажбурлашмоқда"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Ҳайдовчилик устозларини синфхоналар қуришга мажбурлашмоқда"
"Наманган туманининг Тошбулоқ "Ватанпарвар" ӯқув спорт-техника клуби раҳбари ӯз ходимларининг меҳнат кучидан фойдаланиб, синфхона қурдирмоқда. "Ватанпарвар" ҳайдовчиликка номзодлар тайёрловчи ташкилотдир. Ташкилот бошлиғи ӯқитувчи ва усталарни бино қуриш ишларида ишлатмоқда. Бу ҳақда порталга ҳам ёзишган, лекин самара бӯлмади. Текширувчилар ҳам келди. Ваҳоланки, ҳамма безор ишламаса, тазйиқ ӯтказади.
Ишлашдан бош тортганларга "ойлик оляпсанку" дейди бошлиқ. Ахир, домлаларнинг вазифаси ғишт уриб, цемент қуйиш эмаску. Ӯқув хоналарини қуришни тегишли қурилиш ташкилотлар бажариши керак эмасми? Ӯқитиш ва ӯргатувчи усталар амалий машғулотларга чиқишлари керак.
Ахир шу қурилиш учун қайсидир МЧЖларга пул чиқадику?! У эса ӯтказилган пулларнинг 80% нақдлаштиради. Доимий равишда ӯқитувчиларнинг қӯл меҳнати билан қурилишлар қилишга одатланиб олган. Бош кӯтарган ӯқитувчини "давоматингни текшираман", деб қӯрқитади. Гуёки қадимги феодализмга ӯхшайди.
Ташкилотнинг вилоят бошкармаси А. Алоходжаевни Озодлик номидан бир саволга тутиб боғлансаларинг бас. Наманган туман булими ходимлари мажбурий меҳнатдан ёзмокда, деб. Бу сафар аниқ иш беради. Тармокда ёритиш хам шарт эмас. Вилоятдаги бошлиқ билиб қўйса булди. Биз прямой чиқа олмаймиз. Ўзимизнинг бошлиқ хабардор бўлиб қолса аҳволимиз янада вой булади".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!