Футзал. Ўзбекистон термаси қаторасига учинчи ўйинда зафар қучиб, гуруҳни 1-ўринда тугатди
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги, 3-турида Қирғизистон футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
Эроннинг Табриз шаҳридаги Pour Sharifi спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашувда ўзбекистонлик футзалчилар 4:3 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет учинчи ғалабани расмийлайтирди ва “А” гуруҳини етакчи сифатида якунлади.
Шу тариқа, Ўзбекистон термаси гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда муваффақиятга эришди. Аввалроқ Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Непал (14:1) ва Туркманистон (4:2) термалари устидан зафар қучган эди.
Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи, 3-тур
17 октябрь, сешанба
Ўзбекистон – Қирғизистон 4:3
Голлар: Давронжон Абдураҳмонов (4), Константин Свиридов (5), Машраб Одилов (11), Дилмурод Шавкатов (15) – Эмиль Канетов (8, 35), Келкел Анарбеков (15),
Огоҳлантиришлар: йўқ – Келкел Анарбеков (7), Мақсад Алимов (7), Азимжон Юнусов (30)
Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захира: Акмал Ҳарзатқулов, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ҳамроев, Давронжон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари 2-турдан кейин Осиё чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб улгурганди.
Маълумот учун, Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун курашади.
Манба: www.the-uff.com