Гўзал Исматова Осиё чемпиони!
Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳсида ҳамюртимиз Гўзал Исматова мезбонлар вакиласига қарши рингга кўтарилди.
Ти Тран Нига қарши кечган қарама-қаршиликда Гўзал Исматова тўлиқ устунлигини намойиш этиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди ва мусобақа ғолибасига айланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қитъа мусобақасида ҳамюртларимиз Ёдгорой Мирзаева ҳамда Эъзозахон Мелиева бронза медалларини қўлга киритган эди.