"Дўконлари бизга мажбурлаб сотилган бозоримиз ахлатхонага айланди!"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Дўконлари бизга мажбурлаб сотилган бозоримиз ахлатхонага айланди!"
"Биз Избоскан туман тадбиркорларимиз. Туман савдо мажмуасидаги бозор ахлатхонага айланди. 2009 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қурилган Избоскан савдо мажмуаси 2011 йил тадбиркорларга Микрокредит банк орқали мажбурий алдов йўли билан сотилган.
Савдо мажмуасига сарфланган умумий маблағ 797 миллион сўм. Бозор ичида 29 та дўкон қурилган, электр тармоғи, автобекат ва ҳожатхона билан таъминланган эди. 2011 йил савдо мажмуасида жойлашган 29та дўконни тадбиркорларга микрокредит асосида 27 500 000 сўмдан Микрокредитбанк сотган. Аммо ҳозирга келиб мажмуа ачинарли ҳолатга тушиб қолди. Микрокредит томонидан савдо мажмуасига қўйилган электротрансформаторни биржа орқали банк сотиб юборди. Бозор светсиз қолди. Шоҳбекат 70 сотих майдонни ташкил этади. Микрокредит банк уни ҳам сотиб юборди.
Бозор бугун ахлатхонасиз, ҳожатхонасиз қолди. Тадбиркорларни сотиш вақтида алдов йўли билан сотган. Энди тадбиркорларнинг аҳволи танг".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!