Хотинини пичоқлаган сайрамлик ўзбек қамоққа олинди
Жанубий Қозоғистон вилояти Қоратой тумани Сайрам қишлоғида яшовчи 34 яшар Хайрилла Норметов қотилликка уринишда айбланиб 14 ноябрь куни ҳибсга олинди.
Бундан олдин Норметов 31 яшар турмуш ўртоғини христиан динига кирди дея пичоқлаганини эътироф қилган ва унинг ўзи Whatsap орқали ҳамқишлоғига жўнатган видео 13 ноябрь куни Озодликка етиб келган эди.