Пойтахтда Италия модалари кўргазмаси очилди
Кўргазмани илк бор “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан биргаликда ташкил қилишмоқда.
Экспозиция Италия модаси ва услуби ривожланиши ва тарихига бағишланган ва бу ерда Roberta di Camerino, Galitzine, Prada, Giorgio Armani, Brioni, Versace ва бошқа таниқли Италия тикувчи ва дазайнерлари томонидан яратилган либос ва аксессуарлар намойиш этилади.
Кўргазмада намойиш этилаётган барча экспонатлар модалар уйи ва хусусий шахслар архивларидан олинган. Намуна сифатида Модалар энциклопедияси учун суратга олинган, қалин атласдан тайёрланган Schuberth (1950) оқшом либосини келтириш мумкин.