Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашиш бўйича Mirzo Ulugbek Innovation Center Ахборот маркази Глобал коммерциялаштириш Маркази (Global Commercialization Centre, GCC), Глобал АТ дастурий технологиялар (ITTP) ва Корея фан ва техника илғор институти (KAIST) билан ўзаро англашувлик тўғрисида учтомонлама меморандумни имзолади.
Ҳужжатни «Mirzo Ulugbek Innovation Center» директори Хуршид Султонов, KAIST GCC директори , профессор Чой Мун-ки ва KAIST ITTP директори , профессор Жае Жеун имзолашди, хабар қилади марказ матбуот хизмати.
Меморандум томонлар ўртасида техник ҳамкорликни йўлга қўйиш учун йўналтирилган.
Ҳужжат доирасида томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида глобал технологиялар ва коммерциялаштиришни илгари суриш ва ривожлпнтиришни режалаштиришган .
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ва ITTP технологик эҳтиёжларни аниқлаш учун турли сўровларни ўтказишни ният қилишган.
Олиб бориладиган ўзаро ҳаракатларнинг йўналишларидан бири - икки мамлакат иқтисодиётини ривожланишига хиссасини қўшаоладиган истиқболли
технологияларни аниқлаш ва илгари суришдир.
Томонлар технологияларни коммерциялаштириш, Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма лойиҳаларини амалга оширишда компания ва агентликлар иштирокига кўмаклашиш.
Томонлар ҳамкорлик доирасида янги технолгияларни ривожлантириш ва коммерциялаштириш бўйича турли конференция, анжуман ва семинарлар ўтказиш тўғрисида келишиб олишди.