АРОСАТ… (Ўн биринчи қисм)
Оллоҳим, ташаккур борлигинг учун, Бошимга тизгинсиз дардлар ташладинг. Беҳад хурсанд бўлдим ситамларингга, Бандалар ичидан мени танладинг… Ташаккур, тишимни тишимга қўйдим, Руҳимда товушсиз нурли куласан. Дардлар юборибсан… Ғамлар юборибсан… Демак, борлигимни ўзинг биласан… (қўшиқдан) * * * Катта йўл бўйига етганимда, истар-истамас кўкка боқдим. Осмон қоп-қоронғи, чамаси, ёмғир ёғиш арафасида эди. Қуюқ булутлар баттар дардимни оширди. […]