Абсолют рекорд: 10 та вазнда 10 та олтин медаль қўлга киритилди
Россиянинг Ярославль шаҳрида бокс бўйича халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар 10 та олтин медални қўлга киритди.
Халқаро турнирда мезбон боксчиларидан ташқари Ўзбекистон, Белорусь, Қозоғистон ҳамда Украинадан келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўн вазн тоифасида рингга кўтарилди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан 48кг.да Аҳмаджон Аҳмедов, 50 кг.да Кобланбай Тўрабоев, 52 кг.да Фарҳод Эшмаҳаметов, 54 кг.да Руслан Абдуллаев, 57 кг.да Асадбек Абдураимов, 60 кг.да Фарруҳбек Хасанов, 63 кг.да Логин Петров, 66 кг.да Нурислом Исомилов, 70 кг.да Жаҳонгир Зокиров, 75 кг.да Шохжаҳон Абдуллаев барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Нурислом Исмоилов мусобақанинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди.