«Ёш китобхон» тадбири бўлиб ўтди
Китоб инсоннинг ички дунёсини бойитиш, ҳаётда ўз ўрнини топишида маънавий қувват беради.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги иштирокида туманда жойлашган 41 – сонли умумий ўрта таълим мактабида бир қатор ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди
– Тадбир ўтказишдан мақсад, мактабдаги бошланғич ҳамда ўрта синф ўқувчилари ўртасида китоб ўқишга бўлган муҳаббатни янада ривожлантириш, улғайиб келаётган фарзандларимизни китоб ўқиш орқали ўз билимларини оширишдан иборат, – деб таъкидлади мактаб директори Г.Музафарова. Зеро, бадиий китоб инсоннинг ички дунёсини бойитиш, ҳаётда ўз ўрнини топишида маънавий қувват беради.
Иштирокчиларнинг ижтимоий-сиёсий билими, маънавий-маърифий, тарихий асарлар, бадиий китобларнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги шарҳлари, ўзлари танлаган адиб ҳаёти ва ижодий фаолияти бўйича тақдимотлари ҳамда шеърни ифодали ўқиши ва унинг ғоявий аҳамияти бўйича талқини баҳоланди.