Хайрулло Ҳамидов шеъри: Эркакларга хитоб
Хотинлар сизларга эмас эрмаклар, Лозимдир аларни суйиб юрмаклар! Росули акрамдан бир хитоб келмиш, Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Баҳор туйғулари ёт эрур қишга, Қўёлинг ҳар қандай чоғ тишни тишга Кучингиз ишлатинг арзирли ишга Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Ибодатдан олинг қалбингиз ўчин, Ижодга сарфлангиз туйғунинг кучин. Болангиз одамдек ўсиши учун Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Йўқолгай чинакам ҳаловатингиз […]