Американинг «51-ҳудуд» деб номланган махфий базасидан тахминан 50 км узоқликда ўта сирли айлана пайдо бўлди…
Уфологлар бу сирли айланани «Ажал айланаси» деб номлашди. Хўш, нега? Сабаби нимада? Барчага маълум, «51-ҳудуд» Невада саҳроларига яқин манзилда жойлашган ва бу базада Америка қўшма штатларининг ўта махфий техника воситалари, жумладан, учар товоқлари яратилади, ишлаб чиқарилади. База тугул, унинг яқинига ҳам бегона одам бора олмайди. 50-60 километр радиусни қуролланган ҳарбийлар, ракета ускуналари қўриқлаб туради. […]