Эстонияда поезд юк машинаси билан тўқнашди: 4 киши жабрланди
Бугун, 20 январь куни эрталаб Эстониянинг Кейл шаҳри яқинида йўловчи ташувчи поезд юк машинаси билан тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда Даракчи нашри.
Тўқнашув оқибатида тўрт киши – юк машинаси ҳайдовчиси, машинист ва поезднинг икки йўловчиси жабр кўрди, қолаверса, поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетган.