Буюк Британиядаги дунёнинг энг катта кутубхонасида Ўзбекистонда нашр этиладиган китоблар сақланадиган бўлди
Лондон шаҳрида амалий ташриф билан меҳмон бўлиб турган Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий меросни тадқиқ этиш маркази ва Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази вакилларидан иборат делегация Буюк Британия кутубхонаси маъмурияти билан учрашув ўтказди.