Энди Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари рўйхатдан ўтмасдан 30 кун қўшни давлатда бўла олишадилар
Қозоғистонликлар Тожикистонда ва тожикистонликлар Қозоғистонда энди рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун бўла оладилар, деб ёзади Кун нашри.
“Энди фуқароларимиз томонлар ҳудудларига сафарларда рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун, рўйхатдан ўтган ҳолда эса 90 кун бўла оладилар”, деб айтди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан Остонадаги қўшма матбуот анжуманда.
Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари Қозоғистон ва Тожикистон ҳудудларига кириш ёки у ерда бўлиш шартларини бузган шахсларни аниқлаш ва ватанларига қайтариш – реадмиссия ҳақидаги келишувни имзолашди.