Жорий ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги барча мактаблар 11 йиллик таълимга ўтди. Ўнинчи синф ўқувчилари учун қўшимча таълим ва касбга эга бўлиш учун барча шароитлар яратилган.
Юқори синф ўқувчилари учун икки йиллик профессионал таълим давомий таълим тизимининг ажралмас қисми бўлиб, мажбурий ва бепул ҳисобланади. У коллеж ва мактабларда очилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ташкил этилган.
Касб-ҳунар ва касбий малакаларни муваффақиятли эгаллаган ўқувчилар давлат томонидан тан олинган диплом олиб, меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Якуний текширувдан ўтмаганлар учун бу масала қайта кўриб чиқилади. Диплом оломаганларга касбий таълим тўғрисидаги маълумотнома берилади.
Икки ўқув йили давомида таълим ҳажми 408 соатни ташкил этади. Юқори синф ўқувчиларга 50 дан ортиқ касб танлаш имконияти берилади. Бир йиллик ва икки йиллик таълимлар мавжуд, барчаси танланган мутахассисликка боғлиқ. Мисол учун, бухгалтерлик учун икки йил давомида ўқиш керак. Агар ўқувчи бир йиллик курсни танлаган бўлса, у икки йилда икки диплом олади. Масалан, ошпазликдан сўнг косметолог ёки тикувчи-мотористликка ўқиш мумкин.
– Тошкентда 40 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди. Жадвалга кўра, машғулотлар ҳафтада бир марта олти соат давомида ўтказилади, – дейди Тошкент Халқ таълими бош бошқармаси ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси бўлим бошлиғи Раъно Илйосова. – 50 дан ортиқ касбдан 10-синф ўқувчилари 26 тасини афзал кўришди. Энг асосийлари – бухгалтерлик, автомеханиклик, тикувчи-мотористлик касблари бўлди. Компютер операторлигини, ошпазликни ўрганишни истаган кўпчиликни ташкил этди. Ҳар бир ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ўқувчиларга тўрт ёки бешта касб танлаш имкониятини тақдим этиши мумкин. Келажакда ўғил-қизлар ўнта йўналишдан бирини танлашлари мумкин. Юқори синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарининг кўплаб талабларига биноан таклиф қилинадиган касблар рўйхатини кенгайтириш масаласи ҳал қилинмоқда. Масалан, кўплаб қизлар ҳамширалик учун таълим олишни хоҳлашади. Ўғил болалар ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга қизиқишади.
Юксак муваффақиятли ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси – Юнусобод машинасозлик коллежидадир. У ерда туманнинг ўнта мактабидаги ўқувчилар касб-ҳунар эгаллашмоқда.
– Бизнинг ўқув-ишлаб чиқариш мажмуамизда 562 нафар ўқувчи бор, – дейди директор Дилмурод Саидамов. – Ҳозирча уларга учта мутахассислик таклиф қилдик. Булар – автомобилларга хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик, кийим-кечак дизайнери ва бухгалтер. Келгуси йилда биз пайвандлашни ўргатишни режалаштирмоқдамиз, чунки бизда яхши устахоналар ва замонавий ускуналар мавжуд.
Шу билан бирга, барча ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари лабораторияларида кучли моддий-техника базаси мавжуд. Хусусан, тикувчилик мажмуасида немис ускуналари – тикув машиналари мавжуд. Келажакда автомеханиклар биргина яхши жиҳозланган устахонада ишлашмайди.
97-сонли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Гулчеҳра Жалилованинг сўзларига кўра, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ўқувлари синф раҳбарлари ва мактаб масъул шахсларининг назорати остида. Йигит ва қизлар бажонидил касб эгалламоқдалар. Бу ерда шарт-шароитлар яхши – хоналар иссиқ, ёрқин, ўқитувчилар ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашади.
97-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Дурдона Дўстмуҳамедова тикувчилик ишларини ўрганишга қарор қилганидан хурсанд. Бу келажакда нафақат ишлаб чиқаришда, балки қариндош-уруғларга ҳам кийим-кечаклар тикиш имконини беради.
– Кўп ўтмай ўқувчиларимиз ҳар қандай буюртмаларни бажаришади, юбка, пиджак ва шимлардан тортиб қишки устки кийимларгача, – дейди ишлаб чиқариш устаси Нодира Ёрхўжаева. – Улар барча оила аъзоларини ҳам кийим билан таъминлайдилар. Шунинг учун биз нафақат яхши мутахассисларни, балки уй бекаларини ҳам тайёрлаймиз.
Шубҳасиз, Юнусобод машинасозлик коллежининг ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасида болаларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳам талабларга асосан амалга ошган. Мисол учун, автомеханика мутахассислик асослари билан ишлаб чиқариш устаси Маъруф Нодиров таништиради.
– Ўғил болалар ўрганишга катта қизиқиш кўрсатмоқдалар, – дейди уста Маъруф Нодиров. – Улар аллақачон машина ускуналарини ўрганиб чиқиб, деталларни тиклаш бўйича мавзуларга ўтишган. Кейинчалик бу мутахассисликда ишлашни истаганлар орасида Асилбек Сафаров ва Комрон Абдуллаевлар ҳам бор. Йигитлар нафақат таъмирлаш ва носозликни аниқлаш, балки маҳаллий ва хорижий автомобилсозлик саноатининг ривожланиш тенденцияларига ҳам қизиқишмоқда. Улар кўпинча автоуловларнинг дизайни, техник хусусиятлари, ҳайдовчилар ва йўловчилар учун хавфсизлик даражасини муҳокама қиладилар. Ушбу соҳадаги билимларни кенгайтириш учун ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси замонавий технологиялар, кўргазмали қуроллар, макетлардан фойдаланилади.
Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасининг барча 14 нафар усталари коллеж педагогларидир. Улар кўп йиллик тажрибага эга бўлган тажрибали мутахассислар. Талабаларни меҳнатсеварликка даъват этган ҳолда улар жамият учун амалиётга йўналтирилган мутахассисларни жалб қилиш мақсадида катта таълим ишларини олиб бормоқдалар.