Ўзбекистонлик сиёсатшунос, журналист, халқаро конференция матбуот маркази раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Тожикистоннинг "Азия-Плус" сайтига берган интервюсида, бугун Тошкентда очилган Афғонистон бўйича халқаро конференциядан мўъжиза кутишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлади.
“Агар Тошкент конференцияси натижаларига кўра Афғонистондаги аксилҳукумат гуруҳлари бир-бирлари билан учрашиш учун ҳеч бўлмаганда бир қадам ташласалар, бу муваффақият деб ҳисоблаш мумкин", – дейди эксперт.
Унинг фикрича, бугунги кунда энг муҳим нарса шундаки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан чақирилган халқаро конференцияда афғон муаммоси пайдо бўлганидан бери илк бор БМТ, ШҲТга аъзо бўлган барча давлатларнинг вакиллари, Араб давлатлари лигаси вакиллари учрашадилар.
“Толибон” Тошкентдаги йиғилишни эътиборсиз қолдирди, гарчи Қатар ташқи ишлар вазирлиги орқали “Толибон”нинг расмий вакили жойлашган пойтахтда таклифнома олган бўлса-да. Қатарнинг ўзи Тошкентдаги конференцияда бу мамлакат ташқи ишлар вазирининг махсус вакили томонидан тақдим этилади.