Бош вазир танқид қилган Хоразм вилоят ҳокими ишдан олинди
![Бош вазир танқид қилган Хоразм вилоят ҳокими ишдан олинди](https://gdb.rferl.org/A48BA91D-363D-4043-BEFA-9AAA891F7296_cx0_cy10_cw0_w800_h450.jpg)
Бош вазир Абдула Арипов иштирокида 21 апрель куни ўтган Хоразм вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида вилоят ҳокими Илгизар Собиров ишдан бўшатилди.
Хабарларга қараганда, 2017 йилнинг 15 октябрида ички ишлар вазири этиб тайинланган Пўлат Бобожонов ўрнига вилоятга ҳоким бўлган Илгизар Собиров ўз аризасига кўра ишдан кетган.
Собиров ўрнига Фарҳод Эрманов ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
1958 йилда туғилган Фарҳод Эрманов 2010 йилдан бери Беруний туман ҳокими сифатида ишлаб келаётган эди.
2006-2015 йиллар давомида Сенат раиси бўлган Илгизар Собиров 17 апрель куни бош вазир раҳбарлигида мажбурий меҳнатга қарши ўтказилган йиғилиш вақтида бошқа бир қатор раҳбарлар қаторида қаттиқ танқид қилинганди.