Швейцария олимлари озиш амалини совуқ чой ёрдамида ташкил этишга чақиришмоқда…
Улар ўтказган тадқиқотларда кўнгиллилар кунига 500 миллилитрдан совуқ чой ичишди. Орадан маълум вақт ўтгач, иштирокчилар қайта тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида мутахассислар асосан қон босими, тана аъзоларига кислород етиб бориши, танадаги заҳира ёғлар миқдорига эътибор қаратишди. Кунига совуқ чой ичган иштирокчилар организмида жиддий ўзгаришлар кузатилди. Биринчи навбатда заҳира ёғларнинг аста-секин камая бориши кўзга ташланди. […]