Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг никоҳ маросимидан репортаж (видео)
Виндзор қасридаги Авлиё Георгий ибодатхонасида шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг никоҳ маросими бошланди, деб хабар бермоқда Дарё.
Маросим маҳаллий вақт билан 12:00 да (Тошкент вақти билан 16:00 да) бошланган. Уни епископ Дэвид Коннер олиб бормоқда.
YouTube’да маросимни жонли эфирда томоша қилиш мумкин.