Хитойда марҳум автомобил ичида дафн этилди (видео)
Интернетда хитойликнинг автомобилда дафн қилиниши видеоси пайдо бўлди, деб ёзади Кун нашри.
Марҳумнинг яқинлари унинг охирги истагини бажо келтиришга қарор қилишган. У ўзини тобутда эмас, балки севимли машинасида дафн қилишларини васият қилган.
Эркакнинг жасади кумушранг Hyundai Sonata машинаси ичига жойлаштирилиб, экскаватор ёрдамида қабрга туширилган.