Ўзбекистонимизнинг биринчи президенти Ислом Каримов давридаги хавфсизлик хизмати раҳбари, заҳирадаги полковник Саъдулло Муҳаммадқулов Ислом ота билан бирга ишлаган йилларини фахрланиб, тўлқинланиб ёдга олди…
— Мен президент тансоқчилари гуруҳи раҳбари сифатида ҳар бир тансоқчи билан алоҳида иш олиб борардим, — дейди полковник. — Бунинг жиддий сабаблари бор эди албатта. Ислом Абдуғаниевич бошқа республикалар раҳбарларидан фарқли ўлароқ тансоқчилар учун жуда “ноқулай” ҳисобланарди. Масалан, 1990 йил мартида ва президентликка сайлангандан кейин камтарлик нуқтаи назаридан хизмат машинасини давлат хавфсизлик қўмитаси […]