Эртага жанубий вилоятларда ҳарорат 45 даражагача кўтарилади
Бу ҳақда Республика Гидрометеорология марказига таяниб, маҳаллий ахборот воситалари маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
ФВВ 19 июлдан бошлаб 5 кун ҳаво ҳарорати фавқулодда кўтарилиб кетиши тўғрисида огоҳлантирган эди.