ФАРҒОНА – "Мактабгача таълим бўлими раҳбарининг "шарофати" билан боғча болалари оч қолмоқда"
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ. "Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани боғча мудиралари номидан ёзмоқдамиз. Туман мактабгача таълим бўлими раҳбарининг "шарофати" билан боғчалардаги болалар оч қолмоқда. Бир неча ойдан бери боғчаларга мева-чева, 15 кундан бери эса сут маҳсулотлари берилгани йўқ. Боғчалар захира эвазига овқат пишириб келмоқда. Таъминотчиларга уч ойдан буён олинган маҳсулот пули ўтказиб берилмаяпти.
Туман мактабгача таълим бўлими раҳбари бўлган аёл 2018 йил май ойида республика ишчи гуруҳининг ўрганишларидан кейин ўз лавозимидан озод этилган эди. Аммо билишимизча, у ҳамон яширинча бўлим мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Биз – Ўзбекистон туманидаги мудиралар, боғчалар учун озиқ-овқат таъминоти тез фурсатда йўлга қўйилишини сўраймиз".
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!