6 август учун тест натижалари эълон қилинди
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг олтинчи куни – 6 август натижалари қуйидагича қайд этилди.
Тест синовлари 16 та олий таълим муассасалари бўйича ўтказилди.
Тест синовларида 57 832 нафар абитуриент иштирок этди.
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 208,2.
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 150,6 ни ташкил қилди.
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 112,6;
тўлов-контракт – 86,4 ни ташкил қилди.
Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали:
давлат гранти бўйича – 208,2 балл, Қорақалпоқ давлат университетининг «Юриспруденция» (ўзбек) таълим йўналишида қайд этилди.
тўлов-контракт бўйича – 150,6 балл, Қорақалпоқ давлат университетининг «Юриспруденция» (қорақалпоқ) таълим йўналишида қайд этилди.
Тест синовлари натижаларини Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий веб саҳифасидан олиш мумкин.