ҚОРА ДОРИ ЎҒРИЛАРИ… (Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исми-шарифи ўзгартирилган)
*** Йигирма ёшга кириб мўйлови сабза урган, бўйи лофи билан айтганда теракка етиб қолаёзган Самин кундуз соат ўн бирларга яқин ўрнидан туриб, ҳовлидаги кранда обдон юз қўлини ювди. Сўнг ўзича турли жисмоний машқлар бажариб, оғилхона деворини “каратэ” қилган бўлди. “Уйдагилар қаерга гум бўлишдийкин? — ўйлади у ошхонадаги қозон-товоқларни ағдариб кўраркан. — Ҳеч вақо […]