Хоразм вилоятида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Қурбонлар уч киши…
Шу йилнинг 21 августида Хоразм вилояти Дўстлик туманида яшовчи К. Р. «Гузар-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бойноу» автомагистралида «Кобальт» автомобилини бошқариб кетаётиб, Ҳазорасп тумани ҳудудида «МАЗ-5334» русумли автокраннинг орқа қисмига бориб урилган. Автокран И. М. исмли шахс бошқарувида бўлган. «Кобальт»да ҳайдовчининг онаси Н. Р., аёл қариндоши Г. Д. ва яна У. К., М. К. исмли аёл йўловчилар бор эди. […]