Американинг Флорида штатида отишмалар содир этилди. Қурбонлар 4 киши…
Американинг Флорида штатига қарашли Жексонвилле шаҳридаги «Jacksonville Landing» кўнгилочар марказига номаълум кимсалар кириб келиб йиғилганларни ўққа тутган. Оқибатда 12 киши турли даражада жароҳат олди, 4 киши ҳалок бўлди. Айни пайтда марказни полициячилар ўраб олган. Баъзи норасмий маълумотларга қараганда, бугун марказда видеоўйинлар бўйича турнир бўлиб ўтаётганди. Шунинг учун ҳам кўнгилочар марказ одамга лиқ тўла бўлган. […]