Рейтинг: Яшаш ва ишлаш учун энг яхши мамлакатлар
Ундан кейинги ўринда Янги Зеландия келган, учинчи поғонани Германия эгаллаган. Шунингдек бешликдан Канада ва Баҳрайн ўрин олган. Таъкидланишича, рейтинг тузишда нафақат даромадлар даражаси, балки турмуш сифати ҳам ҳисобга олинган. Бу кўрсаткичларга кўра эса давлат-шаҳар (Сингапур) тўртинчи марта рўйхатда етакчилик қилмоқда.
Агентлик шунингдек экспатларга энг юқори иш ҳақи тўловчи мамлакатлар рўйхатини ҳам келтиради. Биринчи ўринда Швейцария номи қайд этилган - йилига 202 минг доллар. Ундан кейинги ўринларда 185,1 минг доллар билан АҚШ, 178,7 минг доллар билан Ҳонконг ва 172,7 минг доллар билан Хитой мамлакатлари номлари келтирилган.
Бундан ташқари, сўровнома иштирокчиларининг 45 фоизи ўз ватанидаги иш ҳақига нисбатан анча юқори маош ола бошлашганини таъкидлаган.