Меҳнат мигрантлари учун рақамли технологиялар имкониятлари муҳокама қилинди
Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбирда ватанидан йироқда меҳнат қилаётган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашадиган веб-ресурслар, мобил иловалар ва инновацион электрон хизматлар ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилган.