«Реал» сўнгги дақиқаларда «Вальядолид» қаршилигини синдирди
Испания чемпионати 11-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. «Реал» ўз майдонида «Вальядолид» билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи Сантьяго Соларининг илк ўйини эди. Мухлислар голларни узоқ кутишди. 83-дақиқада Винисиус зарбасидан сўнг, Альба тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. 88-дақиқада Рамос пенальтини аниқ амалга оширди. Бу натижадан сўнг, «Реал» 17 очко билан 6-ўринда, «Вальядолид» эса 16 очко билан 8-ўринда бормоқда. Ла Лига, 11-тур 3 ноябрь, «Сантьяго Бернабеу» стадиони Реал Мадрид – Вальядолид 2:0 (0:0, 2:0) Голлар: 1:0 – 83, автогол Альба, 2:0 – 88, пенальти Рамос. Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Регилон, Одриосола, Начо, Модрич, Каземиро (Иско, 56), Асенсио (Винисиус Жуниор, 73), Кроос, Бэйл (Васкес, 71), Бензема. Вальядолид – Масип, Калеро, Альба, Мартинес, Антоньито, Суарес (Плано, 76), Мичел, Тони (Верде, 69), Алькарас, Мойяно (Чоп, 85), Унал. Огоҳлантириш: Асенсио (45).